Айюб алайҳиссалом қиссаларидан дарс ва ибратлар
Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломни жуда қаттиқ синовга дучор этди. Ҳаёти давомида эришган обрўси, мол-дунёси ва бола-чақасидан бутунлай айрилгани етмасдан, унга аламли оғир дард ҳам берилди. Бу синов муддати жуда узоқ давом этди. Ниҳоят, Айюб алайҳиссаломнинг сабр-тоқатлари, Аллоҳдан ноумид бўлмасдан, унга ибодатда бардавом бўлишлари, имонларининг зангламасдан, заррача дарз кетмасдан, аксинча, аввалги неъматни шукрига шу азоб баробар эваз бўлармикан, деган фикрга бориб, азобдан завқ олишлари натижасида яна Аллоҳнинг марҳаматига эришдилар ва асл ҳолларига қайтдилар. Мазкур қиссада ҳам китобхон учун муҳим ибратлар бор:
Тарихий шахслар ва жойлар
Қуръони каримда жуда кўп қавмлар, жойлар ва шахслар ҳақида ҳам оятлар нозил бўлганки, гап нима ҳақда, ким ҳақида кетаётганини билмасдан туриб уларнинг мазмунини тушуниш қийин. Қуйида биз шундай оятлардан бир нечтасини келтирамиз ва уларнинг нозил бўлишига сабаб бўлган шахслар ва жойлар билан таништирамиз.
Узайр алайҳиссалом
Узайр алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари ёки валийликлари борасида уламоларнинг ихтилофли фикрлари мавжуд. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Байтул-Мақдиснинг яна обод этилиши ҳақида баён этиб, бир солиҳ инсон билан бўлиб ўтган воқеани келтиради.
Юшаъ ибн Нун алайҳиссалом
Юшаъ ибн Нун Мусо алайҳиссалом ва Ҳорун алайҳиссаломнинг вафотларидан сўнг пайғамбарлик мақомига эга бўлиб, Байтул-Мақдисни фатҳ этган киши ҳисобланадилар. Юшаънинг насаблари Ал-Халил Юшаъ ибн Нун ибн Афроим ибн Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдир. Ақли китобларнинг эътирофича, Юшаъ Ҳуд алайҳиссаломнинг амакиваччаларидир.
Тарихий шахслар ва жойлар
Қуръони каримда жуда кўп қавмлар, жойлар ва шахслар ҳақида ҳам оятлар нозил бўлганки, гап нима ҳақда, ким ҳақида кетаётганини билмасдан туриб уларнинг мазмунини тушуниш қийин. Қуйида биз шундай оятлардан бир нечтасини келтирамиз ва уларнинг нозил бўлишига сабаб бўлган шахслар ва жойлар билан таништирамиз.
Нуҳ пайғамбар қиссасидан дарс ва ибратлар
Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмларига жазо тариқасида юборилган Тўфон балоси ҳақида Қуръон оятларини ўқир эканмиз, аввало, бу бало инсоният бошига тушган балоларнинг энг қаттиғи ва даҳшатлиси эканини кўрамиз. Бундай жазога, ҳаттоки ундан қаттиқроғига ҳам Аллоҳ қодирдир:
Инжил
Инжил Исо алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан туширилган муқаддас китобнинг номи. Инжил лафзининг маъносида турли фикрлар мавжуд. Баъзилар уни иброний (яҳудий) сўз, баъзилар сурёний (Сурия араб луғати) дейдилар. Баъзилар эса соф араб сўзи бўлиб, «нажл», яъни «асл» маъносида, деганлар. Баъзилар: «Инжил сўзи юнонча бўлиб, маъноси хушхабар келтирганга бериладиган суюнчидир, кейинчалик хушхабарнинг айни ўзига ишлатила бошланди», дейдилар.
Таврот
Таврот ибрий (қадимий яҳудий) тилида юборилган. «Тора» — «қонун, шариат», деганидир.
Асҳобур-Расси (Кудуқ эгалари)
«Кудуқ эгалари» қавми ҳақида Куръони каримнинг икки сурасида оятлар нозил бўлган. Бири, «Фурқон» сурасида: «Од, Самуд (қабилаларини) ва «қудуқ эгаларини» ҳамда шу орадаги кўп авлодларни (эсланг)! Барчаларига масаллар келтирдик ва (гап кор қилмагач), барчаларини бутунлай йуқ қилиб юбордик».(Фурқон, 38-39)131
Асҳобул-жаннат (боғ) қиссаси
Яман диёрида бир сахий боғбон бўлиб, у ҳар йили кузда меваларни териш учун камбағал-мискинларни таклиф этиб, дарахтдан тергани боғбонга, ерга тушгани терувчиларга деб, уларни сийлар эди. У оламдан ўтгач, фарзандлари бахиллик кўйига кириб хатога йўл қўйдилар.